Излаш
RUUZ

Жамият

ИИББ Spark’даги педофил ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

ИИББ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг Тошкентда педофил пайдо бўлгани ҳақидаги асоссиз тахминларига жавоб берди.

2136views0replies
0

t.me/TYUZBEK_telegram_yulduzlari

Интернет тармоқларида ва Telegram мессенжерида Юнусобод туманида Spark’даги ёш йигит вояга етмаган болага катта қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
ИИББ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг «шаҳарда яна педофил пайдо бўлди» деган асоссиз тахминларига изоҳ берди.
Мазкур ҳодисалар 20 октябрь куни содир бўлгани хабар қилинмоқда. Воқеа жойига зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва миллий гвардия ходимлари етиб борган. Жабрланувчи сифатида ички ишлар органларига бирон ким мурожаат қилмагани қайд этилмоқда.
Шунингдек, ҳайдовчининг шахси тасдиқланиб, у 19 ёшли Х.Ш. эканлиги маълум бўлган. Йигитнинг сўзларига кўра, у болани кўрганида Юнусобод туманидаги мактабларнинг бирининг ёнида 17 ёшли дўсти У.О.ни кутаётган бўлган. Бола йўлда узоқ вақт туриб қолган ва Х.Ш. унга уйигача олиб бориб қўйишни таклиф қилган. «Ҳаёлимда ёмон нарса йўқ эди», - дея таъкидлаган фуқаро.
«Ота-оналардан ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва турли гуруҳларда текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз», - дейилади ИИББнинг хабарида.
2136views0replies
0

Изоҳлар