Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкeнтда мактаб ўқувчиси юқори синф ўқувчисини пичоқлаб қўйди

Келишмовчилик вақтида 15 ёшли мактаб ўқувчиси 10-синф ўқувчисининг бел соҳасини пичоқ билан жароҳатлади.

1367views0replies
0

ИИББ

21 октябрь куни эрталаб соат 10:00 да 102 рақамига Олмазор туманидаги 146-сонли ўрта умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ўртасида можаро келиб чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Келишмовчилик вақтида 9-синф ўқувчиси 10-синф ўқувчисининг бел соҳасига пичоқ билан урган.
Мазкур ҳодисада етказилган жароҳатлар билан 16 ёшли А.Г. касалхонага ётқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз билан тез-тез гаплашинг, нафақат ўқишидаги баҳоларига, балки мактабдаги, маҳалладаги дўстлари билан бўлган муносабатлари билан қизиқинг. Ўғлингиз мактаб сумкасида пичоқ олиб юрмаганлигини текшириб туринг. Бу ҳолат унинг бошқа болалар билан муносабатларида муаммолари борлиги ҳақида хабар берувчи биринчи белгидир. Фарзандингизни нотўғри қадам қўйишидан асранг”, – дея мурожаат қилади ИИББ.
1367views0replies
0

Изоҳлар