Излаш
RUUZ

Жамият

Президент аппаратининг собиқ ходими вазирлар ва ОТМ ректорлари лавозимларини сотишда кўмаклашгани маълум бўлди

Президент аппарати бўлимининг собиқ раҳбари қамалган жиноятчиларни озод қилишда ҳамда вазир, ОТМ ректорлари ва ҳокимларни тайинлашда ёрдам берган жиноий гуруҳни ташкил қилганликда айбланмоқда.

2949views0replies
0

UzNews.uz

Jahon.uz сайтида президент аппарати умумий бўлимининг раҳбари, жиноий гуруҳ ташкил қилган Асатулла Дўстовнинг жиноий иши бўйича айрим тафсилотлар эълон қилинди. У ЎзР ЖКнинг қуйидаги моддалари билан айбланмоқда:
• 165-моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари;
• 168-моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари;
• 209-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари;
• 28,211-моддаси 3-қисмининг “а,б,в” бандлари;
• 242-моддасининг 1-қисми;
• 243-моддаси.
Бундан ташқари, у содир этганликда айбланаётган қатор жиноятлар келтирилмоқда:
- ИИВ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган жиноят иши бўйича Жиноят кодексининг 244(2)-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қамоққа олинганларни қамоқдан чиқариш ва улар сақланаётган УЯ-64/ТҲ-1 муассасаси ходимлари томонидан муассасанинг ички тартибини бузишган тақдирда уларга нисбатан жазо қўлланилмаслиги масаласини ҳал қилиб бериш;
- “Чкалов” номидаги Тошкент авиация бирлашмаси томонидан сотувга чиқарилаётган мол-мулкларни сотиб олиб бериш;
- Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишловчи Р.Мухиддинов билан яқин муносабатда эканликларини айтиб авф орқали маҳкумларни қамоқдан чиқариш;
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинлаш;
- Нукус Давлат педагогика институтининг ректори лавозимига тайинлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинлаш;
- Самарқанд вилоят Нарпай туманида жойлашган «Оқтошдонмаҳсулотлари» очиқ турдаги акциядорлик жамияти бошқарув раиси лавозимига тайинлаш;
- “Андижонпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиш;
- Қарши Давлат университети ректори лавозимига тайинлаш;
- Нарпай туман ҳокими лавозими тайинлаш;
- Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига суриштирувчи лавозимига тайинлаш.
Дастлабки маълумотларга кўра, А.Дўстов жиноий фаолияти натижасида фуқаролардан жами 1 млн 669 минг 700 АҚШ доллари пул маблағларини ўзлаштирган.
2949views0replies
0

Изоҳлар