Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Эркак ов қуроли билан бир неча кишига қарата ўқ узди

Жанжал давомида 40 ёшли фуқаро МЦ 21-12 русумли ов қуролидан 20 ёшли йигит ва унинг яқинларига қарата 6 маротаба ўқ узди.

1878views0replies
0

Иллюстрация/Youtube

20 октябрь куни соат тунги 12да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида одам ҳаётига суиқасд қилиш содир бўлди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
"Тоқчилик" маҳалласида истиқомат қилувчи 40 ёшли фуқаро З.И. 20 ёшли фуқаро Ё.Б. ва унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, МЦ 21-12 русумли ов қуроли билан уларга қарата 6 маротаба ўқ узган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани прокуратураси томонидан З.И.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқаро З.И. процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
1878views0replies
0

Изоҳлар