Ҳодисалар

Яна бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди

Тошкент шаҳрида жойлашган Анҳор каналида чўка бошлаган аёлни ҳарбий хизматчи қутқариб қолди.

Яна бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди
Фото:Иллюстрация

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Туркистон санъат саройи атрофида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 20:40 лар чамаси ушбу йўналишдаги Анҳор каналида чўкаётган аёл ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақида Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Анҳорда чўкаётган ва ёрдам сўраган аёлни Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант З.Эргашев кўриб қолиб, тезкорлик билан уни сувдан олиб чиққан ва воқеа жойига тез тиббий ёрдамни чақирган.

 

Шифохонага етказилиб, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган аёл, маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятида 1980 йилда туғилган фуқаро Ю.Х. бўлган.

 

Хабарда айтилишича, ҳозирда Шайхонтоҳур тумани ички ишлар ходимлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар51235(+243)
Соғайганлар47271(+0)
Вафот этганлар429(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар51235(+243)
Соғайганлар47271(+0)
Вафот этганлар429(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ