Жамият

19 ёшли ўзбекистонлик 6та тилни билгани учун “Мира Гузи” мукофотига лойиқ кўрилди

“Мира Гузи” мукофоти “Нобель” мукофотининг Осиёдаги муқобили ҳисобланади.

19 ёшли ўзбекистонлик 6та тилни билгани учун “Мира Гузи” мукофотига лойиқ кўрилди
Фото:ЎзА

19 ёшли Ўзбекистон фуқароси Бобур Эгамберганов “Мира Гузи” мукофотига лойиқ кўрилди деб хабар беради ЎзА.

 

“Мира Гузи” мукофоти “Нобель” мукофотининг Осиёдаги муқобили сифатида тан олинган бўлиб, 2002 йилда Филиппинда таъсис этилган. Мазкур мукофот алоҳида шахс ёки жамоага инсон қадр-қимматини ошириш, дунёда тинчлик ўрнатишга қўшган ҳиссаси, илм-фандаги ютуқлари учун берилади. Ҳар йили мингдан ортиқ номзодлар орасида 10-15 нафар номзодлар “Мира Гузи” мукофоти билан тақдирланиб келинади. Ушбу мукофотнинг навбатдаги совриндорлари орасида Буюк Британия, Исроил, Ҳиндистон, Малайзия, Бельгия каби давлат вакиллари ҳам бор.

 

Бобурбек 2000 йилнинг 29 сентябрида Хоразм вилояти Урганч туманида туғилган. 2003-2013 йиллар оралиғида Украинанинг Житомир шаҳрида яшаган. 2013 йилда оиласи билан Ўзбекистонга қайтиб, Урганч шаҳар 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-синфига қабул қилинган.

 

Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежни тугатгач, Москва Давлат бошқаруви институтига ўқишга кирди.

 

Бобур рус, украин, турк, татар, араб ва поляк тилларини гаплаша олади.

 

Мукофот билан тақдирлаш маросими 27 ноябрь санасида Филиппинда бўлиб ўтади.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ