Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда фирибгар танишини 50 минг долларга алдаб кетди

Эркак 50 минг долларни Қозоғистонга етказиб беришни ваъда қилиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

1307views0replies
0

UzNews.uz

16 октябрь куни Сергели тумани ИИО ФМБга 31 ёшли А.К. мурожаат қилиб, жорий йилнинг июнь ойида унга 50 000 АҚШ долларини Қозоғистонда яшовчи танишларига етказишда ёрдам беришни ваъда қилган таниши 37 ёшли А.Ц.га нисбатан чора кўришни сўраган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълумотларига кўра, А.К. А.Ц.га пулларни берган, аммо пуллар керакли манзилга етиб бормаган. Бундан ташқари, А.К.нинг таниши пулларни қайтариб бермасдан, уларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
1307views0replies
0

Изоҳлар