Жамият

Тошкентда айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

18 октябрь куни талабалар югуриш марофони ўтказилиши муносабати билан қатор кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкентда айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимияти

18 октябрь куни талабалар югуриш марофони ўтказилади. Шу муносабат билан соат 10:30дан 11:30гача айрим кўчалар қисмларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Автомобиллар ҳаракати чекланадиган кўчалар:

 

- Бунёдкор шоҳ кўчаси дублёр йўлининг Адиблар ҳиёбонига кириш қисмидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми;

 

- И.Каримов кўчасининг Бешёғоч ва Шерият боғи кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;

 

- Шерият боғи кўчасининг “Пахтакор” стадионигача бўлган қисми.

 

Ҳокимият келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ