Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди — фото

Президент Сурхондарё вилоятига ташрифини Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади.

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди — фото
Фото:president.uz

Бугун, 17 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини, анъанага кўра, Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Уламолар билан суҳбатда мамлакатимиз тарихи, алломаларимизнинг бой маънавий меросини ёш авлодга етказиш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, билиб-билмай адашганларни авф этиб, тўғри йўлга қайтариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ