Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

МБ: аҳоли доллар нархи 9837 сўмгача кўтарилишини кутмоқда

Марказий банк ўзбекистонликларнинг фикрича доллар нархи йил охирига бориб қанча бўлиши ҳақидаги сўров маълумотларини тақдим этди.

2010views0replies
0

UzNews.uz

Марказий банкнинг “2019 йил III чоракдаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари” ҳисоботига кўра, аҳоли Ўзбекистонда доллар нархи жорий йил охирига бориб 9837-9895 сўмгача бўлишини кутмоқда.
«Сўров иштирокчиларининг валюта курси бўйича кутилмалари келгуси даврларда миллий валютанинг тебранувчанлик даражасига нисбатан ноаниқлик таъсири остида шаклланди», - дейилади ҳисоботда.
Шундай қилиб, аҳолининг 2019 йил якунига айирбошлаш курси бўйича кутилмалари сентябрда ўртача 1 АҚШ долл. 9 837 сўмга, тадбиркорлар кутилмалари эса ўртача 1 АҚШ долл. 9 895 сўмга тенг бўлди.
МБ сўровида бутун республика бўйлаб 900 нафар жисмоний шахс ҳамда 375 нафар юридик шахс иштирок этди.
2010views0replies
0

Изоҳлар