Жамият

Президент “Меценатлик тўғрисида”ги қонунни имзолади

Ҳомийлик билан шуғулланувчи кишиларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда тарифлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар берилади.

Президент “Меценатлик тўғрисида”ги қонунни имзолади
Фото:president.uz

Меценатлик маданият ва санъат, илм-фан, таълим, маърифат ҳамда ушбу соҳаларни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолиятидир.

 

Ҳужжатга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар меценатлик фаолиятини ихтиёрийлик ҳамда бу фаолиятнинг мақсадларини эркин танлаш асосида монеликсиз амалга оширишга ҳақлидир.

 

Меценатлик фаолияти меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

 

Шунингдек, Қонунга кўра давлат меценатларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда тарифлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар бериш кабилар орқали ушбу фаолиятни қўллаб-қувватлайди.

 

Меценатлик кўмаги давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин эмас.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар56253(+375)
Соғайганлар52859(+393)
Вафот этганлар465(+4)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар56253(+375)
Соғайганлар52859(+393)
Вафот этганлар465(+4)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ