Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғона водийсида экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Муқаддам диний-экстремистик ғояларни тарғиб қилгани учун ҳибсга олинган шахслар ушбу турдаги жинояти учун яна қўлга олинди.

1635views0replies
0

UzNews.uz

16 октябрь куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилотининг бир гуруҳ аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда ИИВ матубот хизмати.
Мавжуд маъуломотларга кўра, ушбу шахсларнинг аксарияти муқаддам «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққан бўлиб, мамлакатимиз ҳукумати томонидан уларга кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан жиноий тил бириктириб аҳоли орасида ноқонуний тарғибот олиб бориб, «Хизб ут-Тахрир» ДЭТ ғояларини тарқатганлар ҳамда шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларни содир этганлар.
“Улар экстремистик ғояларидан воз кечган, муқаддам жазо муддатини ўтаб чиққан ҳамюртларимизни ҳам қайта жиноят содир этиш йўлига чорлаганлар”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳибсга олинган шахсларнинг яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги адабиётлар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
“Фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмасликлари, сақламасликлари ва тарқатмасликларини сўраймиз”, –деб мурожаат қилинган ИИВ хабарида.
Бугунги кунда ушбу ташкилотнинг фаолияти Россия Федерацияси, Германия, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари ва яна бир қатор мамлакатлар ҳудудида таъқиқланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан «Хизб ут-Тахрир» диний экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.
1635views0replies
0

Изоҳлар