Излаш
RUUZ

Жамият

Metrotelecom компанияси Ўзбекистонда ўзининг биринчи қонуний халқаро миқёсдаги ITI-IX тарифлари бўйича маълумотлар алмашиш марказини ишга туширди

Мазкур тизим ёрдамида, яқин келажакда фойдаланувчилар қонуний контент орқали  ўзларининг севимли сайтлари ва манбаларига тезкорлик билан кириш имконияти ва ҳеч қандай кечикишларсиз фойдаланишлари мумкин. 

1327views0replies
0

Бу халқаро интернет трафикидаги юкни камайтиради ҳамда манбалар ва сайтларни қайта жавоб бериш вақтини қисқартириш орқали контентга кириш тезлигини сезиларли даражада оширади, сабаби кўплаб халқаро ҳамкорларнинг контентлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштирилиши кутилмоқда.
Бугунги кунда, ITI-IX тарифлари бўйича маълумотлар алмашиш нуқтасига, бутун дунёга таниқли хизматлар уланган.
Бу контентни етказиб бериш тармоғи Content Delivery Network (контентни етказиб бериш тармоғи) технологияси ёрдамида амалга оширилди, шу жумладан унинг трафик қамрўви Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳам ўтади.
CDN технологияси ривожланиши, фойдаланувчиларга мамлакат ичида секин очилувчи контентларни, биринчи манбалар орқали юқори тезликда фойдаланиш имконини беради.
Бу ўзи қандай нарса?
CDN (Content Delivery Network) – бу махсус технология бўлиб, фойдаланувчиларга турли географик нуқталардан сайтнинг таркибини олиш имконини яратади.
Бу қандай ишлайди?
Тасаввур қилинг, бутун Ўзбекистон Республикаси аҳолиси фойдаланадиган сайт ёки манба. Хизмат кўрсатиш марказлари Москва, Лондон, Пекин ёки Нью-йоркда жойлашган, аммо фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган.
Фойдаланувчи қанча асосий хизмат кўрсатиш марказларидан узоқда жойлашган бўлса, шунча тизимдан қайта жавоб олиш вақти ҳам узун бўлади. Оддий веб саҳифанинг тўлиқ очилиши ҳам шунча кўп бўлади.
Ана энди, CDN технолигияси туфайли, ҳар қандай сайт билан боғланиш Ўзбекистон ҳудудидаги энг яқин серверларга йўналтирилади.
Metrotelecom корхонаси бош директори Алимов Алимханнинг сўзларига кўра:
“Биз Сиз билан, фойдаланувчи ва истеъмолчиларнинг контентларнинг таркибий тузилишларига ва ундан фойдаланишга бўлган талаблари ошиб бораётган бир асрда яшаяпмиз. Контент тобора сифатли бўлиб бориши билан бир қаторда юкланиши қийин бўлиб бормоқда.
Биз, ўз таркибига 80 фоиздан кўпроқ халқаро трафикларни қамраб олган, биринчилардан бўлиб халқаро миқёсдаги қонуний ITI-IX тарифлари бўйича маълумотлар алмашиш тизимини яратдик. Энг муҳими, ресурсларга жавоб бериш вақтини қисқартириш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида интернет тезлиги ва унга киришни ошириш имконини берди.
ITI-IX тарифлари бўйича маълумотлар алмашиш халқаро тизими Бизга, мамлакатимиз ҳудудида бир қатор имкониятлар ва афзалликларни беради:
- Бу чексиз юқори глобал интернетни;
- Ноёб ва қонуний контентдан фойдаланишни;
- Ҳар қандай сайт ва манбаларни очиш тезлигини.
Бу ўз навбатида, интернет видео орқали хизматларни тақдим этиш усулларини ривожлантиришга замин яратиши ва маҳаллий интернет бозорини ривожланишини рағбатлантиради.
Умуман олганда, Metrotelecom корхонаси доимий тарзда халқаро ҳамкорлар ва контент операторлари сонини ошириб бориш бўйича иш олиб боради".
Реклама ҳуқуқлари асосида
1327views0replies
0

Изоҳлар