Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев тўфон ёпирилиши муносабати билан Японияга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Японияга «Хагибис» тўфони ёпирилиши оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан бош вазир Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.

1137views0replies
0

Euronews

Президент Шавкат Мирзиёев Японияга "Хагибис" тўфони ёпирилиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
"Хагибис" тўфони ёпирилиши оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 168 киши жабрланган ва 17 киши бедарак йўқолган дейилмоқда.
NHK телеканалининг маълумотларига кўра, Японияда 136 минг уйлар сув ҳамда 4,3 минг хонадон электр таъминотисиз қолмоқда.
1137views0replies
0

Изоҳлар