Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда яна бир Корея олий таълим муассасасининг филиали очилади

Жанубий Кореянинг Шинхан университетида илк ўқув йилининг бошланиши 2020/2021 йилга мўлжалланган.

1099views0replies
0

edu.uz

Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг Тошкентда Шинхан университетини (Корея Республикаси) очиш ҳақидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатда университетда таълим олиш 2020/2021 ўқув йилидан бошланиши назарда тутилган.
Университетда таълим олиш инглиз, ўзбек, ва рус тилларида кундузги шаклда амалга оширилади.
Университетда қуйидаги таълим йўналишлари бўлади: кийим дизайни, мода дизайни, халқаро туризм менежменти, ҳамширалик иши.
Университет битирувчиларига Ўзбекистонда тан олинадиган белгиланган тартибдаги диплом берилади.
1099views0replies
0

Изоҳлар