Излаш
RUUZ

Жамият

«Меҳр-2»: Ироқдан 64 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

Пайшанба куни кечаси президент топшириғига биноан Боғдоддан (Ироқ) Тошкентга 64 нафар бола олиб келинди.

1766views0replies
0

ЎзА

Махсус авиарейс “Меҳр-2” инсонпарварлик амалиёти доирасида амалга оширилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Олиб келинган 39 ўғил ва 25 қиз боланинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган болалар бор.
Гуманитар амалиёт ишчи гуруҳи томонидан айни пайтда турли халқаро террористик ташкилотларга аъзо бўлиб, ўзга давлатлар фуқаролари тинчлиги ва осойишталигига таҳдид солгани учун Ироқ давлатида 10-20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик аёллар билан тегишли суҳбатлар ўтказилди ва фарзандларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича уларнинг розилиги олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Ўзбекистоннинг асосан аёллар ва болалардан иборат 156 нафар фуқароси Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилган эди.
1766views0replies
0

Изоҳлар