Излаш
RUUZ

Жамият

Ёшлар - ЛУКОЙЛнинг таянчи ва қанотлари

Малакали ёшлар - бу ҳар қандай компания ва умуман олганда жамият инновацион ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи, илғор ғоялар муаллифи, муваффақиятли ривожланишнинг калити бўлмиш энг фаол ходимлар тоифасидир.

1355views0replies
0

Ўзбекистон Ҳукумати ёшларга оид давлат сиёсати масалалари, болалар ва ўсмирларнинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши ва улар келажакда малакали мутахассислар ва раҳбарлар сифатида шаклланишига катта эътибор қаратмоқда.
Ушбу йуналиш буйича ЛУКОЙЛ компанияси ҳам ўз келажагини ўйлаган ҳолда, ёш кадрларнинг касбий ўсишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, уларнинг малакасини ошириши, ўқиши ва ривожланиши учун хар томонлама кулай шароит яратиб келмокда. ЛУКОЙЛ ходимларининг учдан бир қисмидан кўпроғи ёш мутахассислар бўлиб, улар ишга қабул қилинган кундан бошлаб касбий тайёрлов дастуридан ва ижтимоий мослашув кумагидан фойдаланишади.
ЛУКОЙЛнинг ёш мутахассислари ўз фаолиятини бир неча соҳаларда, шу жумладан илмий-касбий ривожланишда, маданий-оммавий тадбирларда, ижтимоий акцияларда амалга оширадилар.
Ёш мутахассисларга ўз касбий салоҳиятларини рўёбга чиқаришга имкон берадиган илмий-техник йўналишини алоҳида таъкидлаш лозим. Ҳар йили ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш бўйича уларнинг таклифлари “Энг яхши илмий ва техник ишланмалар” танловига таклиф этилади. Натижада энг яхши ишлар ўз амалий ўрнини ишлаб чиқариш жараёнида топади ва уларнинг муаллифлари муносиб мукофотга ва чет элда бўлиб ўтадиган халқаро анжуманларда ўз маърузалари билан чиқиш имкониятига эга бўладилар.
ЛУКОЙЛнинг Ёш мутахассислар кенгаши Нефт ва газ саноати муҳандислари жамияти SPE (Society of Petroleum Engineers) билан ҳамкорлик қилади ва шу билан нафақат ЛУКОЙЛ Узбекистан ишчиларига, балки мамлакатнинг бошқа нефт ва газ корхоналарига ҳам ўқув семинарларини ташкил этиш орқали ўз устида ишлаш учун имконият яратади. Бундай тадбирлар нефт ва газ соҳаси мутахассислари ўртасида тажриба ва билим алмашиш учун ноёб майдон бўлиб хизмат қилади.
Ёшлар ЛУКОЙЛнинг ижтимоий масъулиятини қўллаб-қувватлаб, компаниянинг хайрия акцияларида, яъни меҳрибонлик уйлари ва интернатлар тарбияланувчилари учун ўтказилган тадбирларда, уруш фахрийларни табриклашда, спорт беллашувларида, пойтахт кўчалари ва боғларини кўкламлаштиришда иштирок этадилар ва шу билан ўзларининг фаол ҳаётий позицияларини ва долзарб ижтимоий масалаларга бефарқ эмасликларини намойиш этадилар.
Шу билан бирга, ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Республикасининг 7та университети билан пуллик шартнома асосида талабаларни ўз лойиҳаларида келгусида ишлаши учун мақсадли ўқитиш бўйича муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмокда. 2009 йилдан 2019 йилга кадар ЛУКОЙЛ маблағлари ҳисобидан  максадли йуналишлар буйича 170дан ортиқ талабалар ўқитилди ҳамда Ўзбекистон олий ўқув юртларининг 600дан ортиқ талабалари компания объектларида амалиётни ўташди. Бу эса ўз навбатида ЛУКОЙЛнинг мамлакатдаги энг яхши  иш берувчилардан бири сифатидаги имиджини тасдиқлайди.
ЛУКОЙЛ  компаниясининг ёш ишчиларни жалб қилиш, улар ўзларини муваффақиятли ва самарали намоён қилишлари учун шароит ва имкониятларни яратиш, касбий салоҳиятини оширишга қаратилган ёшларга оид сиёсати туфайли улар юқори профессионал даражага етиб, малакали ва муносиб мутахассислар булиб нефт-газ соҳасини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасининг гуллаб-яшнаши учун астойидил ишлайдиган бошқарувчиларга айланмоқдалар.
Реклама ҳуқуқлари асосида
1355views0replies
0

Изоҳлар