10 октябрь куни Тошкент-Екатеринбург йўналиши бўйича HY661 қатновини амалга оширувчи А320 самолёти Тюмен шаҳридаги заҳира аэродромига йўналтирилди. Бу ҳақида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Хабарда айтилишича, самолётнинг режадан ташқари қўнишига техник сабабларга кўра “Колтсово” аэропортининг (Екатеринбург ш.) ёпилиши бўлган.
“Самолёт бортида 103 нафар одам бор. “Колтсово” аэропорти очилгач, бизнинг бортимиз қатновга йўл олади”, – дейилади маълумотда.