Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда маст ҳолатдаги эркак жанжал сабабли танишини пичоқлади

Юнусобод туманидаги уйларнинг бирида ўлим билан якунланган маиший жанжал содир бўлди.

1149views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 8 октябрь куни тахминан соат 18:30да 42 ёшли фуқаро С.Л. Юнусобод туманида жойлашган уйида таниши 52 ёшли И.К. билан жанжаллашиб, уни пичоқлаган.
Маълум бўлишича, улар бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида С.Л. ошхона пичоғи билан И.К.нинг бўйин қисмига бир неча маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Л.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1149views0replies
0

Изоҳлар