Жамият

1000 нафар давлат ходимлари хорижий давлатларга стажировкага юборилади

Давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғинидаги энг истиқболли ходимлар 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда хорижий давлатларга стажировкага юборилади.

1000 нафар давлат ходимлари хорижий давлатларга стажировкага юборилади
Фото:president.uz

Президент жорий йилнинг 3 октябрь куни "Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.

 

Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғинидаги энг истиқболли ходимларнинг камида 1000 нафарини 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда хорижий давлатларга стажировкага юбориш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

 

Стажировка ўтаётган шахсларга стажировка ўтаётган мамлакатдаги Ўзбекистон элчиси меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорининг 60 фоизи миқдорида ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

 

Ходим стажировка тугагандан сўнг давлат органи ва ташкилотига камида 2 йил ишлаб бериши шарт.

 

Шунингдек, қарор билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш маркази ташкил этилди.

 

Шу билан бир қаторда, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ