Жамият

ИИВ яна уч нафар Камерун фуқаролари қўлга олингани ҳақида хабар берди

Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этганликда гумон қилиниб, яна уч нафар африкалик қўлга олинди.

ИИВ яна уч нафар Камерун фуқаролари қўлга олингани ҳақида хабар берди
Фото:ИИВ

Аввал Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти республика ҳудудида фирибгарлик содир этганликда айбланаётган Камерун фуқароларининг фотосуратларини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

ИИВнинг маълумотларига кўра, ҳозирда жиноят содир этишда гумон қилиниб, яна 3 нафар Камерун фуқаролари терговга жалб қилинган.

 

Аммо, африкаликлар айнан қандай жиноят содир этганликлари ҳали ҳам маълум қилинмаган.

 

"Агар сиз фотосуратлардаги шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, ўзингизга яқин бўлган ички ишлар бўлимларига ёки "102" телефон рақамига, шунингдек тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 ҳамда Жиноят қидирув бош бошқармасининг (71) 231-34-33 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ