Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Мактабда икки кишини пичоқлаган эркак қўлга олинди

Аёли билан жанжаллашган эркак унга пичоқ билан зарба бериб, сўнг мактаб директорини ўлдирмоқчи бўлган.

1592views0replies
0

Иллюстрация / UzNews.uz

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 5 октябрь куни тахминан соат 08:30да Сурхондарё вилоятидаги 23-умумтаълим мактабида 37 ёшли Б.Ю. турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг қорин қисмига бир маротаба уриб жароҳат етказган.
Фуқаро Б.Ю. жанжал давомида уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директорини ҳам танасининг турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Б.Ю.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
1592views0replies
0

Изоҳлар