Излаш
RUUZ

Жамият

Эркак 500 минг доллардан ошиқ хорижий валютани Ўзбекистондан нақд кўринишда олиб чиқмоқчи бўлди

Божхона қўмитаси ва ДХХ ходимлари мамлакатдан 516 минг АҚШ долларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган LADA XRAY ҳайдовчисини қўлга олишди.

1461views0replies
0

customs.uz

ДБҚ матбуот хизматининг хабар беришича, 3 октябрь куни Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Н. бошқарувидаги LADA XRAY русумли автомобиль қўшни давлатга ўтиш мақсадида ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилган.
Ҳайдовчи тўхтатилганидан сўнг ўрамларни олиб, қир-адирга яширишга уринган вақтида қўлга олингани қайд этилмоқда.
Қора пакетларга солинган мазкур ўрамлар фуқаро М.Н. ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларда жами 516 486 нақд АҚШ доллари мавжудлиги ва мазкур нақд хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиш режалаштирилганлиги аниқланган.
Ҳозирда нақд хорижий валюталар ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1461views0replies
0

Изоҳлар