Излаш
RUUZ

Жамият

Қандай тиббий ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилиши керак

Ҳукумат аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий ёрдам рўйхатини ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

1554views0replies
0

UzNews.uz

30 сентябрь куни ҳукумат “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, рўйхат тиббий ёрдамнинг қуйидаги турлари бўйича шакллантирилади:
- шошилинч тиббий ёрдам;
- режали (шу жумладан бирламчи тиббий-санитария) ёрдам;
- ихтисослашган (шу жумладан юқори технологик) тиббий ёрдам;
- паллиатив тиббий ёрдам.
Рўйхатга тиббий хизматларнинг аниқ турлари, шу жумладан дори-дармонлар, сарфлаш материаллари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш киритилади.
“Ўзбекистон фуқаролари, республикада муқим яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл фуқаролари тиббий кўрсатмалар бўлганда асослантирилган мурожаатлар билан рўйхатга киритилган тиббий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлади”, - дейилади хабарда.
1554views0replies
0

Изоҳлар