Жамият

Алимент тўлашни истамаган ота 1 ёшли ўғлини чўктириб юборди — видео

Наманган вилоятида даҳшатли жиноят содир этилди.

Алимент тўлашни истамаган ота 1 ёшли ўғлини чўктириб юборди — видео
Фото:видеодан кадр

Zamon кўрсатувининг лавҳаси орқали ёритилишича, судланувчи Тошпўлатовга 2018 йилда туғилган фарзанди Рустамов Билолхонни моддий таъминлаш учун топган даромадининг 70 фоизини алимент тариқасида тўлаб бориши белгиланган эди. Судланувчи эса алиментни тўламаслик мақсадида ўғлидан қутулишни режалаштирди.

 

Жорий йил 8 июль куни Тошпўлатов собиқ турмуш ўртоғи яшаб турган уйга борган ва алдов билан ўғлини олиб қочган. Болани Шимолий Фарғона каналига олиб келиб, уни ташлаб юборган ва чўкиб кетгунича қараб турган. Билолхонни сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

 

Суд Тошпўлатовни жиноят содир этганликда айбдор деб топиб, унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ