Излаш
RUUZ

Жамият

ИИВ ходимлар мажбуран пахта теримига юборилаётганини рад этди — видео

ИИВ ходимларнинг пахта теримига юборилишига оммавий норозилиги юзасидан изоҳ берди.

1427views0replies
0

Видеодан кадр

Охирги кунларда интернет ижтимоий тармоқларида ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малака ошириш марказларининг тингловчилари пахта теримига жалб этилишидан норозилиги ҳақидаги видеолавҳалар тарқалди.
ИИВнинг қайд этишича, мазкур видеолавҳалар ўқув марказларига жорий йилнинг 11 сентябридан бошлаб, бир ойлик малака ошириш ўқув йиғинига келган айрим тингловчилар томонидан тасвирга олиниб, тарқатилган.
"Ушбу қисқа муддатли ўқув йиғинларида таҳсил олаётган тингловчиларни пахта йиғим-теримига жалб этиш бўйича бирон-бир топшириқ берилмаган, бугунги кунда барча тингловчилар билан режалаштирилган ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Машғулотлар 11 октябргача давом этиб, шундан сўнг тингловчилар тегишли вилоятларга ўз хизмат жойларига қайтариб юборилади", - дейилади хабарда.
Ушбу лавҳалар айрим тингловчиларнинг асосланмаган фикрларига кўра атайин тайёрланиб, ички ишлар органларини обрўсизлантириш мақсадида ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган, дея қайд этмоқда ИИВ.
Айни пайтда ўқув марказларида юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича ички суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада ўнлаб ёш ходимлар пахта теримига бормасликларини айтиб, бақираётганлари акс этган. Мазкур видео операторининг айтишича, ходимларни тайёрлов курсларига юборишни ваъда қилишган, аммо бунинг ўрнига уларни мажбуран икки ойга пахта теримига юборишмоқда. "Овқатланиш учун ойликдан 800 минг сўм ушлаб қолишди, ҳамманинг оиласи бор", - дейилади видеолавҳада.
1427views0replies
0

Изоҳлар