Ҳодисалар

Наманганда 18 ёшли қиз аттракционнинг темир труба қисмига урилиб вафот этди

“Afsonalar Vodiysi” боғининг 2001 йилда туғилган ишчиси Э.Х. янги аттракционни синовдан ўтказиш вақтида ҳалок бўлди.

Наманганда 18 ёшли қиз аттракционнинг темир труба қисмига урилиб вафот этди
Фото:UzNews.uz

30 сентябрь куни соат 15:40ларда Наманган шаҳридаги кўнгилочар истироҳат боғида қутқарувчи вазифасида ишлаган Э.Х. боғда жойлашган, қурилиши тўлиқ битказилмаган “Spin block” аттракционига синов ўтказилаётган вақтда рухсатсиз чиқиб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида аттракционнинг темир труба қисмига урилиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақида UzNews.uz’га Бош прокуратура хабар қилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатларида Э.Х. (2001 й.т.) “Наманган Истиқлол боғи” МЧЖга қарашли бўлган кўнгилочар боғида жорий йилнинг август ойидан бери қутқарувчи вазифасида ишлаб келганлиги ва унинг асосий иш жойи боғда жойлашган “аквапарк” сув ҳавзасида бўлганлиги аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ