Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

"Nexia" автомобилида қаровсиз қолдирилган 2 ёшли қизалоқ тириклайин ёниб кетди

2 октябрь куни Урганч шаҳрида “NEXIA” русумли автомобилда келиб чиққан ёнғин оқибатида салонда қаровсиз қолдирилган қизалоқ вафот этди.

1483views0replies
0

dyxx.uz

2019 йилнинг 2 октябрь куни соат 13:10да Урганч шаҳар вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Урганч шаҳридаги Болалар шифохонасига куйиш тан жароҳати билан ва хушсиз ҳолда 2017 йилда туғилган қизча олиб келинганлиги ҳақида хабар берилган. Бу ҳақида ЁХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Урганч шаҳрида яшовчи Д.Ғ. “NEXIA” русумли автомобилда 2 ёшли қиз набираси А.Р.ни қолдириб, танишининг уйига кириб кетган. Фуқаро Д.Ғ. тахминан 10 дақиқадан кейин қайтганида эса автомобиль салонидан қуюқ тутун чиқаётган бўлган.
Атрофдаги фуқаролар ёрдамида автомобилдаги ёнғин бартараф этилиб, 2 ёшли А.Р. Урганч шаҳридаги шифохонага олиб борилган. Лекин шифохонада қизалоқ олган тан жароҳатлари натижасида вафот этганлиги маълум бўлган.
Ёнғиндан автомобиль орқа ўриндиғининг 0,5 кв.метр майдони ёнган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқлаштирилмоқда.
1483views0replies
0

Изоҳлар