Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланди

Рўйхатга назорат қилинадиган 78 турдаги кучли таъсир қилувчи моддалар киритилди.

3721views0replies
0

Regnum

Қарор билан, 78 турдаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ҳамда жиноий ҳаракатни таснифлашда ушбу моддаларнинг кўп миқдор кўрсаткичлари тасдиқланди, дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.
Шундай қилиб, рўйхатга тропикам, прегабалин, залеплон, циклопентолат ва шу каби бошқа дори воситалари киритилган. Белгиланишича, ушбу дори воситаларининг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар ва гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва тарқатиш ҳуқуқига эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, қарор билан ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи таркиби тасдиқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамда ахборот воситаларининг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи бўйича ахборотини, дори воситаларини нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш мониторинги натижаларини кўриб чиқиш Экперт гуруҳининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Эксперт гуруҳи ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати билан шу ерда танишиш мумкин.
3721views0replies
0

Изоҳлар