Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

"Дрифт-шоу" уюштирган ҳайдовчилар қонун бўйича жазоланди — видео

Тошкент вилояти ИИБ йўлнинг қатнов қисмида “Nexia-3” ҳамда “Spark” русумли автомашиналар ҳайдовчилари уюштирган "дрифт-шоу" юзасидан изоҳ берди.

1489views0replies
0

Видеодан кадр

Ички ишлар бўлимининг хабар беришича, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаётига хавф солиб, уларнинг эркин ҳаракатланишига халақит берувчи ҳаракатларни амалга оширган автомобиль ҳайдовчиларига қонуний чора кўрилган.
Маълум бўлишича, ҳайдовчиларнинг бири Қибрай туманида яшовчи Х. Ж. бўлган. Унга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1285-моддасига асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЭКИҲнинг 10 баробари, яъни 2 млн 230 минг сўм жарима қўлланилган.
“Spark” русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳам яқин орада жавобгарликка тортилади, дея қайд этган ИИБ.
1489views0replies
0

Изоҳлар