Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

ДСҚ раиси ҚҚС нега 15 фоизгача пасайтирилганини айтди

Беҳзод Мусаев амалга оширилаётган солиқ сиёсатидаги ўзгариш ва ислоҳотларга изоҳ берди.

1712views0replies
0

ЎзА

Президент фармонига биноан, 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилган эди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига тушумнинг учдан бирини қўшилган қиймат солиғи ташкил этади. Бу мамлакат олдида турган кўплаб харажатлар учун муҳим манба ҳисобланади. Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг туширилиши натижасида республика миқёсида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида 10 триллион сўмдан ортиқ айланма маблағ тежаб қолинади.
Тадбиркорлик субъектлари олдида турган биринчи галдаги вазифа назорат-касса аппаратларини қайта тизимлашдир. Муддати тугамаган шартномаларга тузатиш киритилади. Шунингдек, бизнес субъектлари имзолаган ҳар бир шартнома қайта инвентаризация қилиниши керак.
Шунингдек, ДСҚ раиси ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 12 фоизга туширилгани юзасидан ҳам ўз фикрларини билдирди.
“Бу йилдан бошлаб ЯИТ Пенсия жамғармаси даромадини шакллантирувчи асосий тўлов манбаи ҳисобланади. Шу боис йил бошидан меҳнат ҳақига солиқ юкини камайтириш жараёнида ягона ижтимоий тўловни сақлаб қолиш ва улардан тушадиган тушумларни кескин хавф остига қолдирмаслик мақсадида устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар учун аввалги 25 фоиз ставка сақлаб қолинган эди. Қолган хўжалик юритувчи субъектлар учун ушбу рақамлар 12 фоизгача камайтирилди. Янги амалиёт сабаб улар ҳисобида 2,7 триллион сўм маблағ жамғариб қолинади. Шу тариқа корхона ўз фаолиятини ривожлантириш, ходимларга қўшимча маош тўлаш имконига эга бўлади”, – дейди ДСҚ раиси.
Беҳзод Мусаевнинг сўзларига кўра, мамлакатимиздаги солиқ сиёсати, у билан боғлиқ ўзгаришлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
1712views0replies
0

Изоҳлар