Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Андижонда 75 нафар хусусий мактаб ўқувчилари заҳарланди

Андижон вилоятида хусусий мактабнинг 75 нафар ўқувчиси ва 7 нафар ўқитувчиси касалхонага ётқизилган.

1767views0replies
0

UzNews.uz

Андижон шаҳридаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy нодавлат таълим муассасасида овқатдан оммавий заҳарланиш содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ таълими вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Оммавий заҳарланиш 30 сентябрь куни мактабда 217 нафар ўқувчи бўлганида содир бўлган. Умумий ҳисобда 75 нафар ўқувчи ҳамда 7 нафар ўқитувчи заҳарланган.
Охирги маълумотларга кўра, 12 нафар ўқувчи вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига, 14 нафар ўқувчи ва 3 нафар ўқитувчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига ҳамда 49 нафар ўқувчи ва 4 нафар ўқитувчи вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда заҳарланган ўқувчи ва ўқитувчилар шифокор назоратида бўлиб, уларнинг аҳволи яхшиланмоқда, дея қайд этган ХТВ
1767views0replies
0

Изоҳлар