Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзгидромет бу ҳафтада ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Бу ҳафтада ҳаво ҳарорати кундузи +25 даражагача кўтарилади, кечаси эса +13 даражагача бўлади.

1385views0replies
0

Марат Наджибаев/ UzNews.uz

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, октябрь ойининг биринчи кунида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида эрталаб ва кечаси айрим жойларда ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида эса ёмғир бутун сутка давомида ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Чоршанба кунидан бошлаб ҳафтанинг охиригача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақатгина 2 октябрь куни Фарғона водийси вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.
2-5 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +10...+13 даража, кундузи +22...+25 даражани ташкил этади. “Бундай ҳарорат фони ушбу давр учун хос бўлган ўртача кўрсаткичлардан 2-4 даражага салқиндир”, - дея қайд этилган Ўзгидромет хабарида.
1385views0replies
0

Изоҳлар