Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғона вилояти ҳокими ўз айбини тан олди ва унга қаттиқ огоҳлантириш берилди

Сенат Фарғона вилояти ҳокимига қаттиқ огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берди.

1665views0replies
0

xabar.uz

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг регламент ва одоб комиссияси йиғилишида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг масаласи кўриб чиқилди.
Бунга ҳоким соқол қўйиш, ҳижобга кириш ва рўмол ўрашга қарши кампанияларни бошлашга кўрсатма бергани айтилган аудиоёзувлар сабаб бўлган.
Йиғилишда вилоят ҳокими ўз айбини тўлиқ тан олиб, барчадан узр сўради, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.
Сенат раиси Танзила Норбоева ва Сенатнинг бошқа аъзолари Шуҳрат Ғаниевнинг хулқини қаттиқ танқид қилишган ҳамда унга қатъий огоҳлантириш ва уч ойлик синов муддати беришни таклиф қилишган.
Комиссия аъзолари мазкур таклифни маъқуллашган.
1665views0replies
0

Изоҳлар