Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда тез ёрдам шифокори ва унинг ёрдамчисини дўппослашди

Шифокорлар томонидан ўлгани маълум қилинган эркакнинг  яқинлари уни шифохонага олиб боришни талаб қилишган. Бунга рад жавобини берган тиббиёт ходимлари эса дўппосланишган.

1467views0replies
0

UzNews.uz

25 сентябрь куни Яшнобод туманида истиқомат қилувчи А.А. қўшнисининг аҳволи оғирлашгани ҳақида билганидан сўнг тез ёрдам чақирган. Тез ёрдам бригадаси айтилган манзилга соат 22:18да етиб борган.
Шифокор Қ.С. ва фельдшер М.О. беморни кўрикдан ўтказганларида у вафот этгани маълум бўлган. Бироқ, беморнинг яқинлари шифокорлардан унга реанимация ёрдамини кўрсатишни талаб қилишган. Шифокорлар уларга бу фойдасиз эканини тушунтиришига қарамасдан, беморнинг яқинлари тиббиёт ходимларига таҳдид қилиб, тан жароҳати етказишган.
Натижада М.О. тан жароҳати олиб, Тошкент тиббиёт академияси клиникасига борган ва у ерда фельдшерга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, дейилади ИИББнинг хабарида.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси терговчиси ва тергов тезкор гуруҳи етиб борган. Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Республика суд тиббиёт экспертизаси илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали Яшнобод туман пункти танаталогия бўлимининг 26 сентябрь кунидаги хулосасига кўра, А.А.нинг ўлимига ўткир нафас ва юрак қон томир етишмовчилиги, бош мия ва ўпкалар шиши ҳамда номаълум этиологияли заҳарланиш сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар Яшнобод туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.
1467views0replies
0

Изоҳлар