Излаш
RUUZ

Жамият

Миллий гвардия раҳбари таниқли спортчиларга офицерлик ҳарбий унвонини топширди — фото, видео

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баходир Ташматов 4 нафар спортчиларига офицерлик ҳарбий унвонини топширди.

2402views0replies
0

milliygvardiya.uz

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Россияда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритишида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган боксчилар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Баҳодир Жалолов ва Бобо-Усмон Батуровлар ҳамда бир қатор халқаро мусобақалар ғолиби Муроджон Ахмадалиев ва Қозоғистонда бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича жаҳон саралаш мусобақасида “Токио-2020” олимпиадаси йўлланмасига эга бўлган Элмурат Тасмурадовларга навбатдаги ҳарбий унвон ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, боксчиларни тайёрлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган мураббий Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси Элшод Расулов ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди деб хабар қилади Миллий гвардия матбуот хизмати.
Видео
2402views0replies
0

Изоҳлар