Жамият

Ўзбекистон энг ислоҳотчи ТОП-20 давлатлар ичида

Бизнес юритишни енгиллаштиришда энг катта ислоҳотлар амалга оширган дунёдаги 20 та топ давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам эътироф этилди.

Ўзбекистон энг ислоҳотчи ТОП-20 давлатлар ичида
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Жаҳон банки “Бизнес юритиш” халқаро рейтинги доирасида охирги бир йил ичида бизнесни юритишда енгилликларни назарда тутувчи энг кўп ислоҳотларни амалга оширган 20 та давлатни эътироф этди. Булар ичида Ўзбекистонда 5 та йўналишда амалга оширилган қадамлар алоҳида тан олинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

 

Жаҳон банки хабарига кўра, Ўзбекистон охирги даврда миноритар инвесторларни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаган, солиқлар тўлаш тизимини соддалаштирган, шартномаларни ижросини амалга оширишни кучайтирган, шунингдек ташқи савдо йўналишида сезиларли янгиликлар киритган.

 

Бундан ташқари, тижорат ташкилотларида мустақил кенгаш аъзолари бўлиши юзасидан янги талаблар ва аудит қўмиталарининг мавқеи мустаҳкамланди.

 

Инфратузилма солиқлари фойда солиғи билан бирлаштирилгани ҳам алоҳида таъкидланган. Жаҳон банки медиация институтини ривожлантиришга қаратилган қадамларни ҳам эътироф этиб, бу борада ягона ҳуқуқий база шаклланганини ва медиациядан фойдаланишни рағбатлантириш механизмлари жорий этилганини таъкидлаган.

 

Божхона соҳасида эса хавф-хатарни таҳлил қилиш асосида текширувларни амалга ошириш тартиботлари киритилганини ҳам маъқуллаган.

 

Адлия вазирлиги ушбу йўналишда ислоҳотларни олиб боришда иштирок этган барча ташкилотлар ва уларнинг мутасаддиларини ушбу эътироф билан табриклайди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ