Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкeнт ҳавоси дунёдаги шаҳарлар орасида энг ифлосланган...ми? Ўзгидромет жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда www.airvisual.com рейтингига кўра, Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича етакчи бўлганлиги ҳақида маълумотлар тарқала бошлади. Ўзгидромет бу хабарга муносабат билдирди.

1763views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет, www.airvisual.com маълумотларига кўра, Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича шаҳарлар орасида етакчи бўлганлиги ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотни рад этди.
Хабар берилишича, сайтда атмосфера ҳавосининг фақат ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумот реал вақт режимида эълон қилинади.
“www.airvisual.com расмий давлат сайти ҳисобланмайди. Маълумотлар хусусий компаниялар ва ташкилотларнинг сунъий йўлдош орқали олинган кузатув натижалари асосида олинади. Ушбу маълумотлар танишиш ва тавсиявий характерга эга бўлиб, аҳоли, сиёсатчилар ва ишбилармонларнинг ҳавонинг ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида берилади”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг табиий хусусиятлари (иқлими қуруқ, тупроғи қумли ва гилли) сабабли унинг атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар таркиби юқоридир. Мамлакатнинг арид иқлими атмосферада муаллақ заррачалар ҳосил бўлишига ва уларнинг ҳаракатига сезиларли таъсир кўрсатади.
Ўзгидрометнинг хабарида айтилишича, “www.airvisual.com сайтида 2019 йил 19 сентябрь учун реал вақт режимида эълон қилинган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумот вақтинчалик тавсифга эга ва иқлимий ҳамда географик шароитларга боғлиқ.”
Худди шу сайтда жорий йилнинг 23 сентябрь куни учун эълон қилинган маълумотга кўра атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича Ўзбекистон 74 ўринни эгаллаган.
1763views0replies
0

Изоҳлар