Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида 15 нафар боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарланди

Ҳодиса Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган 15-сонли мактабгача таълим муассасасида содир бўлган.

1201views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 09:30ларда Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасининг 2 нафар тарбияланувчилари ўзларини нохуш ҳис қилишган.
Болалар зудлик билан шифокор кўригидан ўтказилган. Тиббий текширув давомида, уларга овқатдан заҳарланиш тўғрисидаги дастлабки ташхис куйилган.
Муассасанинг қолган барча тарбияланувчилари тиббий текширувдан ўтказилган. Натижада 15 нафар тарбияланувчилар Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиш белгилари билан олиб борилган. Уларнинг барчасига “ўткир диарея” ташхиси қўйилган.
Болаларнинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда, улар шифокорлар томонидан назорат қилинмоқда.
Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур ҳолат қатъий назорат остига олинган.
1201views0replies
0

Изоҳлар