Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда «Straus House» МЧЖ раҳбари қамоққа олинди

МЧЖ раҳбарияти 300дан ортиқ фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда гумон қилинмоқда.

1785views0replies
0

kun.uz

Kun.uz томонидан Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти маълумотларига асосланиб хабар берилишича, «Straus House» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик содир этиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнларида аниқланишича, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 16-уйда жойлашган «Straus House» МЧЖ мансабдор шахслари Тошкент шаҳар, Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи жисмоний ва юридик шахслар билан 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида 90 кун муддат ичида Жанубий Африка Республикасидан «Острич» зотли туяқуш (страус) жўжасини етказиб бериш юзасидан шартномалар расмийлаштириш орқали уларнинг ишончига кириб, республиканинг турли вилоятларида яшовчи 300дан ортиқ фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда гумон қилинмоқда.
Жиноят иши бўйича «Strause House» МЧЖ таъсисчиси, Исроилов Иброҳим Ровшан ўғли гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган.
1785views0replies
0

Изоҳлар