Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ўзбекистонлик қиз туркиялик депутатнинг уйида ўзини отиб қўйди

23 ёшли Ўзбекистон фуқароси нафақадаги туркиялик генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб қўйди.

1825views0replies
0

i.sozcu.com.tr

"Ҳодиса Ширин Унал оиласи ва ёрдамчилари билан уйида бўлганида содир бўлган. Депутат хонасидаги ҳодисага алоқадор барча далиллар суриштирув материалларига қўшиб қўйилган", - дейилади Туркиядаги ОАВ хабарларида.
Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича прокуратура томонидан ўтказилган текширув тафсилотлари ҳам маълум қилинган. Н.Қ.нинг жасади 23 сентябрь куни соат 21:00да депутат Ширин Уналнинг уйидан топилган. Унинг ёнидан депутатга тегишли тўппонча ҳам топилган. Қизнинг ўлими Анқара касалхонасида қайд этилган.
Марҳуманинг акасининг сўзларига кўра, синглисининг ўз жонига қасд қилишига ҳеч қандай сабаб бўлмаган. Унинг айтишича, Нодира университетга кириш имтиҳонларини топширишга тайёрланаётган бўлган.
Ўзбекистоннинг консуллик бўлими мазкур ҳодисани ўз назоратига олган. Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал этилиб, керакли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, қизнинг танаси 25 сентябрь куни Ўзбекистонга олиб келинган.
1825views0replies
0

Изоҳлар