Туризм

Хитойнинг Loong Air авиакомпанияси Ўзбекистонга янги чартер рейсларни йўлга қўймоқда

27 сентябрдан «Сиань-Тошкент-Сиань» йўналиши бўйича йўловчи рейсларни амалга ошириш бошланади.

Хитойнинг Loong Air авиакомпанияси Ўзбекистонга янги чартер рейсларни йўлга қўймоқда
Фото:wikimedia.org

27 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Хитойнинг «Сиань-Тошкент-Сиань» йўналиши бўйлаб парвозни амалга оширувчи «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.» авиакомпаниясининг илк чартер рейси келиб қўнади, деб хабар бермоқда туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати.

 

Парвоз умумий 173 кишини ўзига сиғдира олувчи Airbus A320neo самолётида амалга оширилади. Рейснинг биринчи йўловчиси мазкур авиакомпания раҳбари Лю И бўлиши кутилмоқда.

 

«Сиань-Тошкент-Сиань» чартер рейслари келгусида мунтазам равишда амалга оширилиши қайд этилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой фуқаролари Ўзбекистонга виза расмийлаштирмаган ҳолда киришлари мумкин.

 

Маълумот учун: 2011 йилда иш бошлаган «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.» (Loongair) компанияси Чжэцзян провинциясининг Ханчжоу шаҳрида фаолият юритади. “Loongai” парки 44та ҳаво кемаси ва «В-737» русумли 3та юк самолётига эга. Компания 14та халқаро ва ҳудудий йўналишлар бўйича 269та йўловчи ва юк ташиш йўналишини очган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ