Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Иккита Damas тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Автомобиллар юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётганларида бир-бири билан тўқнашиб кетишган.

1712views0replies
0

25 сентябрь куни тонгда Қашқадарё вилоятида “Дамас” русумли икки автотранспорт воситасининг тўқнашуви натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ соат 8:00 атрофида Хонабод қишлоғидан чиқувчи иккинчи даражали йўлнинг “Қарши – Шаҳрисабз” йўлига туташ қисмида юз берган.
Вилоят ЙҲХБнинг маълум қилинишича, иккита автомобиль катта тезликда бир-бирига қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган вақтларида эътиборсизлик сабабли тўқнашиб кетишган.
Тўқнашув натижасида 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмиб, 4 нафар киши касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят кодексининг 266-модданинг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
1712views0replies
0

Изоҳлар