Жамият

Икки нафар эркак болани боғлаб, 26,5 млн сўм ва мобиль телефонни ўғирлашди

Жиноятчилар жабрланувчининг уйига ўзларини коммунал хизмати ходимлари деб таништириб кириб олишган.

Икки нафар эркак болани боғлаб, 26,5 млн сўм ва мобиль телефонни ўғирлашди
Фото:ИИВ

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани ИИБга шу туманнинг Геологлар кўчасидаги хонадонга икки нафар номаълум шахс ўзларини коммунал хизмати ходимлари деб алдаб киришгани ҳақида хабар келиб тушган, деб хабар бермоқда ИИВ.

 

Мазкур кишилар ушбу хонадон эгасининг фарзанди уйда ёлғиз қолганидан фойдаланиб, унинг қўлларини скоч билан боғлаб, хонадондан 26 млн 500 минг сўм пул ҳамда “Samsung J-4” русумли мобиль аппаратини олиб кетишган.

 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу босқинчилик жиноятини содир этган 1994 йилда туғилган Ф.Ф. ва 1993 йилда туғилган А.Ш. ва жиноят содир этиш учун қулай шароит ва бошқа маълумотлар ҳақида хабар бериб турган, хонадон эгаси билан бирга ишловчи 1994 йилда туғилган Э.Ф.лар қўлга олинган.

Гумон қилинувчиларнинг яшаш уйлари текширилганда, уларнинг уйларида сақланаётган пуллар, иккита мобиль аппарати ва жиноят содир этишда фойдаланиладиган буюмлар далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ