Иқтисодиёт

“Чорсу” меҳмонхона мажмуаси 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда аукционга қўйилмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуасини сотиш шартларини эълон қилди.

“Чорсу” меҳмонхона мажмуаси 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда аукционга қўйилмоқда
Фото:uzbektourism.uz

Собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуаси қуйидаги шартлар асосида сотилади:

 

- “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда;

 

- аукцион босқичи 100,0 млн.;

 

- аукцион савдоларида қатнашиш учун талабгор шахсий кабинетини ва шахсий ҳисоб рақамини очиши учун www.e-auksion.uz сайтидан рўйхатдан ўтиши;

 

- аукцион савдоларда қатнашиш учун талабгор белгиланган инвестиция суммасининг 5%дан кам бўлмаган миқдорида шахсий кабинетдаги ҳисоб рақамини тўлдириши ва объект учун белгиланган лот рақамига ариза бериши (бунда, савдо ғолиби томонидан шартнома тузилиши рад этилган тақдирда закалат суммаси қайтарилмайди);

 

- объектни сотиб олиш бўйича ғолиб бўлган инвестор олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар белгиланган тартибда инвестиция миқдорининг камида 10% (2,5 млн. АҚШ долларига тенг) миқдоридаги маблағни ўзининг хизмат кўрсатувчи банкида алоҳида ҳисоб рақами очган ҳолда жойлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (тегишли тижорат банкдан маълумотнома) ҳамда ушбу маблағларни инвестиция киритиш учун фойдаланиш бўйича кафолат хатини тақдим этиши лозим.

 

Электрон онлайн аукцион савдолари 2019 йил 21 октябрь соат 09:00 да бошланади.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ