Излаш
RUUZ

Жамият

20-21 сентябрь кунлари Тошкент марказида ҳаракатланиш ёпилади

OPEN AIR-2019 симфоник мусиқа концерт дастури бўлиб ўтиши муносабати билан марказий кўчаларнинг айрим қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади.

1800views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 20-21 сентябрь кунлари 19:30да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрининг олдидаги майдонида OPEN AIR-2019 симфоник мусиқа концерт дастури бўлиб ўтади. Тадбирда жаҳон ва ўзбек миллий мусиқа санъатининг дурдона асарлари ижро этилади.
Мазкур концерт дастурини юқори савияда ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунлари соат 17.00дан 23.00гача
- Матбуотчилар кўчасининг Зарафшон кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
- Буюк Турон кўчасининг Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;
- Ислом Каримов кўчасининг Зарафшон кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
- Зарафшон кўчасининг Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;
- Бухоро кўчасининг Зарафшон кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Ҳокимият келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.
1800views0replies
0

Изоҳлар