Жамият

ТДЮУга ўқув ишлари бўйича янги проректор тайинланди

Бу лавозимни Адлия вазирлигининг бошқармаларидан бирида бошлиқ бўлган 34 ёшли Исламбек Рустамбеков эгаллади.

ТДЮУга ўқув ишлари бўйича янги проректор тайинланди
Фото:minjust.uz

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Рустамбеков Исламбек Рустамбекович Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди. Бу лавозимда у 2013 йилнинг август ойидан буён проректор бўлган Камалов Мансурхон Мухторовичнинг ўрнини эгаллаган.

 

Исламбек Рустамбеков шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Исламбек Рустамбеков 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтининг магистратура йўналишини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, юридик фанлари доктори.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ