Излаш
RUUZ

Сиёсат

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлган Улуғбек Аъзамов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

1516views0replies
0

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 17 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тайинловга қадар У.Аъзамов Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Маълумот учун, Аъзамов Улуғбек Аҳмадович, 2002 йилда Буюк Британиянинг Суррей университети “Халқаро туризм менежменти ва меҳмондўстлик” йўналишини тамомлаган.
1516views0replies
0

Изоҳлар