Излаш
RUUZ

Жамият

Эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилмоқда

Бу тангалар ва банкнотларни муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорда кўзда тутилган.

1424views0replies
0

meshok.net

Мазкур Низомга кўра, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик, 1, 5, 10, 25 сўмлик қийматидаги тангалар, шунингдек 1, 3, 5, 10, 25 сўмлик эски намунадаги банкнотлар (қоғоз пуллар) 2020 йил 1 мартдан бошлаб қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади, дейилади Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.
Ушбу танга ва банкнотлар ҳеч қандай монелик, чекловларсиз, тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирилмаган ҳолда:
— 2020 йил 1 мартга қадар Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан;
— 2020 йил 1 мартдан 2021 йил 1 январга қадар эса фақат Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан алмаштириб берилади.
Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг айирбошлаш муддати 2021 йил 1 январгача этиб белгиланди.
1424views0replies
0

Изоҳлар