Жамият

Яккабоғ вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари ва уни ёқиб юборган тадбиркорга қарши суд иши бошланди

Тадбиркор қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилишда, ҳоким ўринбосари эса хусусий мулк ҳуқуқини бузишда ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Яккабоғ вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари ва уни ёқиб юборган тадбиркорга қарши суд иши бошланди
Фото:Видеодан кадр

17 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Чироқчи туман судида судланувчилар Баҳриддин Исамов ва Мансур Туймаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақида UzNews.uz га Олий суд матубот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

 

Бунга қадар 1976 йилда туғилган Мансур Туймаев Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган, 1963 йилда туғилган Баҳриддин Исамов эса “Ҳисор сарлочин” МЧЖда ишчи бўлиб ишлаган.

 

М. Туймаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192-1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) 3-қисми “а” банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

 

Б. Исамов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,98-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

 

Суд давомида 15 дан ортиқ жабрланувчи ва 60 дан зиёд гувоҳ сўроқ қилинади. Кейинги суд мажлиси 25 сентябрь куни ўтказилади. 

 

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда тадбиркор ўзининг кредит олиб қурилган янги икки қаватли дўкони ва цехининг бузилишига йўл қўймаслик учун ҳоким ўринбосарига бензин сепиб ёқиб юборган. Натижада М.Туймаев танасининг 35-40% куйган эди.

фикрлар
Хуршид Муродуллаев
19 сентябр, 17:15
Яккабог вилояти эмас тумани
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ